
Наврўз арафаси кунларида туман Ахборот Кутубхонаси марказида “Онажоним шеърият” тўгараги аъзолари ёш ижодкорларнинг биринчи китобларининг тақдимоти бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоқ Давлат университетининг чет тиллар фақультетининг 4-босқичида таҳсил олаётган Болтабоева Ҳилола Ражаббой қизининг “Қалб оҳанглари” ҳамда тумандаги 45-сон мактабнинг 7-синф ўқувчиси Мунисахон Мамбетсолиеванинг “Меҳр муждаси” номли китобларининг дунё юзини кўргани, шеърларда кўтарилган мазмун ва мантиқ тўғрисида Давлат тили масалалари бўйича ҳоким маслаҳатчиси Гулёра Назарова , тўгарак раҳбари Мунаввара Юсупова ва тўгарак аъзолари сўзладилар. Тақдимотда ёш ижодкорлар билан биргаликда уларнинг ота-оналари ҳам қатнашди. Тақдимот охирида муаллифлар ўзларининг китобларидан йиғилганларга эсдаликка китоб тарқатди. Баҳор ва Наврўз айёмига бағишланган мушоира ҳам кечага кўрк бағишлади.